Сербиянинг Европа Иттифоқидаги элчиси Мирослав Лайчак Косово ва Сербияни музокарани давом эттиришга чақириб, ўзаро алоқани тиклаш кераклигини айтди.

Лайчак Белградга боришидан олдин Косово пойтахти Приштинага уч кунлик ташриф амалга оширган.

Айни пайт Косово учун муҳим бўлган масалалар ЕИда муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Aлбан исёнчилари ва серб кучлари ўртасидаги шафқатсиз урушдан сўнг Косово 2008 йили Сербиядан мустақиллигини эълон қилган.

Таъкидлаш жоиз, ғарб давлатларининг аксарияти Косово мустақиллигини тан олган. Сербия иттифоқчилари Россия ва Хитой билан бирга бу даъвони инкор этиб келади.

Сентябрдаги Оқ уй саммити ва Брюсселдаги музокаралардан кўп вақт ўтмай, Сербия ва Косово ўртасидаги низо қайта уйғонди.

Кеча Лайчак «конструктив учрашув» ўтказди. 14 февраль куни бўлиб ўтган парламент сайловларида унинг партияси ғолиб чиқди. Маълумотларга қараганда, Мирослав Лайчак мамлакатнинг янги бош вазири бўлиши кутиляпти.