Нукусда “Ёш китобхон” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Танловда маҳаллий босқичда сараланган 10-14, 15-19, 20-30 ёш тоифаларида 48 нафар китобхон иштирок этди.

Якуний натижаларга кўра, 10-14 ёш тоифаси бўйича Нукус шаҳрида жойлашган И.Юсупов номидаги давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси Айнура Алимжанова, 15-19 ёш тоифасида Бўзатов туманидаги 1-академик лицей ўқувчиси Бийбайим Жолдасбаева ҳамда 20-30 ёш тоифаси бўйича Нукус туман халқ таълими бўлимига қарашли 4-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Асқар Эшмуродов юксак салоҳиятини намойиш этиб, ғолиб бўлди. Улар танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

Танлов ғолиб ва иштирокчилари Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан тайёрланган диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА