Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамда Республика санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган Ўзбекистонда “COVID-19”нинг оммавий ахборот воситаларида ёритилиш таҳлилига оид семинар-тренинг давомида берилган маълумотларга қараганда, жорий йилда 4 миллион 112 минг 668 нафар аҳоли “COVID-19”га қарши вакцина билан бепул эмланади.

Эмланадиган 4 миллиондан ортиқ аҳоли кимлар ва қайси касб эгаларидан иборат бўлади?

1. Қариялар, 65 ёшдан 74 ёшгача – 1 085 797 нафар,

2. Кексалар, 75 ёшдан 84 ёшгача – 388 686 нафар,

3. Узоқ умр кўрувчилар 85 ёш ва ундан юқори – 139 280 нафар,

4. Тиббиёт ходимлари – 447 976 нафар,

5. Сурункали касалликлари бор аҳоли – 888 190 нафар,

6. Мактаб ўқитувчилари – 689 383 нафар,

7. Мактабгача таълим ташкилоти ходимлари – 223 426 нафар,

8. Қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари – 180 000 нафар.

Санитария-эпидемиологик осойишталик

ва жамоат саломатлиги хизматининг

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими