Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Эркин Аъзамнинг “Танҳо қайиқ” драмаси тақдимоти бўлиб ўтди.

Режиссёр Бердибой Утебоев томонидан саҳналаштирган мазкур драма Ўрозбой Абдураҳмонов томонидан ўзбек тилидан қорақалпоқ тилига таржима қилинган.

Саҳна асарида Орол денгизининг қуриши оқибатида минтақада пайдо бўлган экологик қийинчиликлар, унинг бутун дунё халқлари ҳаётига кўрсатаётган салбий таъсири, шунингдек, денгиз бўйида яшовчи балиқчиларнинг соғинч ва муҳаббатга тўла туйғулари бир қанча образлар орқали яхши тасвирлаб берилган.

Саҳнада бош қаҳрамон “Орол бобо” ролини актёр Азиз Назаримбетов ижро этган. Актёрлар Султон Оразимбетов, Саломат Эрниёзов, Қувонч Эрниёзов, Ислом Муҳаммадёров, Ўрозали Қурбоназаров, Руслан Қайипназаров, Айдос Муратбоев, Азамат Байлепесов, Копжурсин Алланазаров, Олтиной Бердибоева, Роза Қутекеева, Сулувхон Ғаниеваларнинг ижро маҳорати ҳам томошабинларда яхши таассурот қолдирди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА