Нукус шаҳрида Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилига бағишлаб спортнинг сузиш тури бўйича 2007-2009 йилларда туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўғил-қизлар ўртасида Қорақалпоғистон чемпионати мусобақалари ўтказилди.

Мусобақада Нукус шаҳри ва туманлардан ташриф буюрган 150 нафардан зиёд спортчи қатнашди.

 

 

Иштирокчилар белгиланган масофага брасс, баттерфляй, чалқанча ва эркин усулда сузиш бўйича ўзаро беллашди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА