Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани марказидан 20 километр узоқликда жойлашган “Қўнғироткўл” овул фуқаролар йиғинидаги Кендирли овулида янги сув тозалаш ва чучуклаштириш ускунаси ўрнатилиб, фойдаланишга топширилди.

Умумий қиймати 1 миллиард 200 миллион сўмлик, соатига 5 метр куб сувни тозалайдиган ва чучуклаштирадиган иншоот ёрдамида 100 га яқин хонадон истиқомат қиладиган овул тоза ичимлик суви билан таъминланади.

 

 

Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси ташаббуси билан ҳомийларнинг амалий кўмагида ўрнатилган ушбу ускуна узоқ йиллар давомида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга хизмат қилиши, шубҳасиз.