Нукус шаҳрида бугун, 8 февраль куни, соат 18:00 дан 19:00 гача «Дронлар шоу» ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ва «Ермулккадастр» давлат корхонаси маълумотларига қараганда, “Дронлар шоу”сида 500 та дрон учирилади. Унда аввал ҳеч бир жойда намойиш қилинмаган 7 хил кўриниш акс эттирилади.

“Дронлар шоу”сини жонли эфирда «Қорақалпоғистон кадастри»нинг Instagramдаги расмий саҳифасида QR код орқали ёки https://instagram.com/qr_kadastr ҳаволаси орқали кузатиш мумкин.

“Дронлар шоу” Нукус шаҳридаги Турон марказий ўйингоҳида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу тадбир жорий йил бошида, яъни 9-10 январь кунлари ўтказилиши керак эди, аммо об-ҳавонинг совуқ бўлиши сабабли номаълум муддатга қолдирилган эди.