Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддаси 3-бандига ва “Ўзбекистон  Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ, Ҳалилилло Собиржонович Тўрахўжаевни лавозимда бўлишнинг муддатсиз даврига Ўзбекистон Республикаси Олий cуди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, мазкур қарор билан Луқмон Мухторович Қодиров, Талъатжон Бахтиёрович Мелибоев, Абдурасул Ғаппорович Эрановни бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Олий суднинг судьяси лавозимидан озод этилди.