Нукус шаҳрида 1998-2001, 2002-2003 ва 2004-2007 йилларда туғилган спортчилар ўртасида Дуатлон туридаги биринчи «Қорақалпоғистон кубоги» мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақа Қорақалпоғистон Республикаси Триатлон федерацияси томонидан уюштирилди.

Дуатлон билан триатлоннинг баъзи ўхшашликлари бор. Халқаро миқёсда дуатлон халқаро триатлон Иттифоқи (ITU) томонидан тартибга солинади. Триатлон сузиш, велосипедни хайдаш ва югуришни ўз ичига оладиган бўлса, дуатлон югуриш,  велопойга ва югуришнинг бошқа босқичини ўз ичига олган спорт туридир.

Федерация келажакда улар халқаро мусобақаларда республикани муносиб намойиш этиши, спортчиларни тайёрлаш учун замонавий моддий-техник ва ўқув базасини яратмоқчи. Шунингдек, Федерация режаларига юқори натижаларни кўрсатган ёш иқтидорли спортчиларни аниқлаш ва саралаш ҳамда уларга спорт маҳоратини оширишда ҳар томонлама ёрдам бериш киради.