Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан «Ўзбекистон Республикаси ахборот-кутубхона соҳасида идоралараро ўзаро ҳамкорлик масалалари» мавзуидаги республика амалий семинари ZOOM платформасида онлайн шаклда ўтказилди.

Семинар доирасида келгусида Ўзбекистон Республикасининг ягона автоматлаштирилган кутубхона-ахборот тизимини ташкил этиш, RFID илғор технологиялари асосида кутубхоналарни комплекс автоматлаштириш ва кутубхоналар учун модуль ахборот тизимини яратиш масалалари муҳокама қилинди. Бу борада халқаро тоифадаги кутубхоначилик ва китоб маҳсулотлари тарғиби билан шуғулланадиган мутахассислар фикри тингланди. Электрон кутубхона тизими, уни юритиш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.

Республика семинари якунида Ўзбекистон Республикаси ахборот-кутубхона соҳасига илғор технологияларни жорий қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Маҳаллий мутахассислар ва халқаро тоифадаги тажрибали олимларнинг тавсияларини амалиётда татбиқ этишга келишилди.

 

Д.Маматова, ЎзА