Токио – 2020 ташкилий қўмитаси коронавирус билан боғлиқ ҳолат барқарорлашмаган вазиятда Олимпия ўйинларини томошабинсиз ўтказиш масаласини ўрганмоқда.

Бу ҳақда мусобақа ташкилий қўмитаси раиси Ёсиро Мори матбуот анжуманида шундай деди:

– Биз аслида Олимпия ўйинларини томошабинларсиз ўтказишни хоҳламаймиз. Агар шу масала тўғрисида ўйламасак мусобақаларни ўтказишни уддасидан чиқмай қолишимиз ҳам мумкин, – деди Ёсиро Мори.

Расмий вакил ташкилий қўмита ўз шерикларидан Олимпия ўйинларини ўтказиш бўйича бирорта эътироз олмаганини ҳам таъкидлади.