Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугун, 28 январдан 4 февралга қадар пойтахтимизда ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

Баҳодир Aҳмедов мураббийлиги остидаги футзалчиларимиз йиғин давомида амалдаги жаҳон чемпиони – Aргентина терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Ушбу баҳслар 2-3 февраль кунлари пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида ўтиши кутилмоқда. Aргентина футзал терма жамоаси 18 кишилик таркиб билан 30 январь куни Тошкентга етиб келади.

Шу муносабат билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси мазкур учрашувлар олдидан икки терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказади. Анжуман 1 февраль куни “Ҳилтон” меҳмонхонасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА