Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан жорий йил 21 январь куни соат 23:00 да ўтказилган оператив тадбир давомида Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида яшайдиган 27 ёшли Малика Қ. исмли қиз героин гиёҳвандлик моддасини ушбу оператив тадбирга бириктирилган кишига 700 минг сўмга сотаётган вақтида тадбир ташкилотчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Судга оид кимёвий экспертизанинг хулосасида Малика Қ. дан олинган модда «героин» гиёҳвандлик моддаси эканлиги ва унинг умумий салмоғи 0,02 граммни ташкил қилиши аниқланган.

Дастлабки тергов жараёнида Малика Қ.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси, 5-бўлими билан жиноят иши очилиб, унга «қамоққа олиш» жазоси қўлланилган.

Мазкур турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига мувофиқ, 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши жазоси белгиланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Е.Қаноатов, ЎзА