Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси таълим вазирликларининг юртимизда рус тили ва умумий фанларини рус тилида ўқитиш сифатини оширишга қаратилган «Зўр!» (“Класс”) лойиҳаси бошлангани ҳақида хабар берилган эди.

А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети ва Абдулла Авлоний номидаги Халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти мазкур лойиҳада дастур оператори бўлиб, Россиянинг малакали мутахассислари республикамиздаги ўзбек тилида дарс ўтиладиган мактабларда рус тили фани ўқитувчиларининг малакасини оширишни таъминлаши режалаштирилган.

Мазкур лойиҳа доирасида А.И.Герцен номидаги Россия педагогика университетининг 32 нафар мутахассиси республикамизнинг барча ҳудудларига тақсимланган ҳолда маҳаллий рус тили ўқитувчилари ва юқори синф ўқувчиларнинг рус тилини билиш даражасини таҳлил қилди.

«Зўр!» (“Класс”) лойиҳасининг биринчи босқичи сарҳисоб ҳам қилинди.

Абдулла Авлоний номидаги Халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти Ўқув ва методик ишлар бўйича проректори, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Фарҳод Каримов ушбу лойиҳа ҳақида сўзлаб берди.

Фарҳод Каримов “Мазкур лойиҳада яхши натижа кўрсатган мутахассислар рағбатлантириладими?”,”Унда иштирок этган ўқитувчи ва ўқувчилар қандай натижа кўрсатди?”,”Бу лойиҳадан қандай натижалар кутиляпти?”, каби саволларга жавоб берди.

“Зўр” лойиҳасининг 2-босқичини амалга ошириш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Барно Мелиқулова,

Ёқубжон Мелибоев (видео), ЎзА