АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой, Россия ва ўзига душман деб ҳисоблаган бошқа мамлакатлардан ўзи учар қурилмаларни давлат буюртмаси асосида харид қилишни тақиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Қўшма Штатлар сиёсати ўзи учар қурилмаларни сотиб олиш учун солиқчилар маблағини сарфлашнинг олдини олишга қаратилган. Бундай қурилмаларни сотиб олиш хавфли. Чунки АҚШга душман мамлакатлар дастурий таъминот, муҳим электрон компонентлар ишлаб чиқаради ёки аппаратларида ўрнатилган бўлади. Бундай қурилмаларни маҳаллий шароитда ишлаб чиқаришни рағбатлантириш лозим, дейилади фармонда.

Трамп бундай қарорга келишига нима сабаб бўлгани ҳақида изоҳ бермаган.

АҚШга қарши бўлган мамлакатлар тоифасига Россиядан ташқари Хитой, Шимолий Корея ва Эрон киритилган. Давлат департаменти душман деб эълон қилган ҳар қандай давлат ушбу рўйхатга киритилиши мумкин.