ФИФА шу йилнинг 1-11 февраль кунлари Қатар давлатида ўтадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўйинларини бошқарадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

Эътиборли жиҳати, ҳакамлар орасида аёл ҳакам ҳам бор. Бу бразилиялик Эдина Алвес.

Чемпионатнинг очилиш ўйинида мезбон «Ал-Духайл» ва Янги Зеландиянинг «Окленд Сити» жамоалари майдонга тушишади. Нуфузли мусобақада шунингдек, Германиянинг «Бавария», Мексиканинг «Тигрес», Мисрнинг «Ал-Ахли» ҳамда Жанубий Кореянинг «Улсан» жамоалари ўзаро куч синашишади. Чемпионатнинг сўнгги иштирокчиси – Либертадорес Кубоги ғолиби номи январь ойининг охирида маълум бўлади.

 Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА