МУНОСАБАТ

Ўзбекистонни шубҳасиз ёшлар мамлакати десак муболаға бўлмайди. Ўзбекистон ёшлари форумида сўзлаган нутқида Президентимиз ёшларни мамлакатимизнинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида юксак баҳолади. Чунки мамлакатимиз тараққиётининг янги пойдеворини яратишда сизлар сингари фидойи ва ватанпарвар ёшларимиз фаол иштирок этиб, муносиб ҳисса қўшадилар.

Бутун дунёни ларзага солган коронавирус пандемияси даврида ёшларимиз «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатида улар кўнгилли сифатида фаолият олиб борди. Мамлакатимизда «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» қаторида «Ёшлар дафтари» жорий этилиб, ёшларимизнинг муаммолари ўрганилди. Бу борада Қорақалпоғистон Республикаси ёшларининг ташаббуси барчага ўрнак бўлди десак бўлади.

Бундан буён вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, вазирлар ва бошқа масъул раҳбарлар жойларда ёшлар билан учрашувларни доимий равишда ташкил этиб борадилар. Бунда ҳокимлар ва сектор раҳбарлари томонидан ёшлар муаммоларини ҳал этишга қаратилган амалий “йўл хариталари”ни ишлаб чиқилади. Уларнинг ижроси таъминланиб, маҳаллий Кенгашларда  ҳисоботи тингланади.

Келгуси йилда камида 500 минг ёшга иш жойи яратилиши мумкинлиги қайд этилди. Энг қувонарлиси Савдо-саноат палатаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида палатанинг ҳудудий ўқув марказларида уюшмаган ва ишсиз ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ташкил этилади. Айниқса,  “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёшларни бириктирилиши юзасидан хайрли ташаббус ушбу муаммоларни бартараф этишга хизмат қилади.

Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида ёшларга ҳам этибор қаратди. Ушбу муҳим йўналишларда бошлаган ишларни давом эттириш ва янги, юксак босқичга кўтариш мақсадида, Президентимиз томонидан кириб келаётган 2021 йилга мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб ном берилди. Демак, келгуси йил ёшларимиз ҳаётида туб бурилишилар     йили бўлади.

 

Мансур НИЗАМАДДИНОВ,

Халқ депутатлари Хўжайли тумани

Кенгаши депутати, “Ёш адолатчилар” қанотининг фаол аъзоси.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги