И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейида янги директор – Тигран Мкртичев ўз фаолиятини бошлади. Шу муносабат билан музейда журналистлар ва блогерлар билан матбуот анжумани ўтказилди.

Т. Мкртичев бунгача Москвадаги Рерихов музейи – Шарқ Давлат музейи филиали директори лавозимида ишлаб келган. 2019 йил Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва саноатни ривожлантириш жамғармаси томонидан эълон қилинган Open Call танловида ғолиб бўлган эди.

Тигран Мкртичев 1959 йилда Тверда туғилган, Тошкент давлат университетида «тарих» йўналишида таҳсил олган. Самарқанд, Бухоро ва Термиздаги археологик экспедицияларга бошчилик қилган. 2002 йилда Россияда хизмат кўрсатган маданият ходими унвонини олган. 2018 йилдан Ўзбекистондаги Buyuk Kelajak эксперт кенгаши аъзоси.

Савицкий музейиги бундан олдин раҳбарлик қилган Гулбаҳар Изентаева эса Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг маданият ва маънавият ишлари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Е.Қаноатов, ЎзА