Халқаро газ бозори яна аввалги ҳолатига қайтди ва ҳатто нарх рекорд даражада кўтарилмоқда, деб маълум қилди Россия бош вазирининг биринчи ўринбосари Александр Новак.
«Бугун газ бозори қарийб тўлиқ тикланди, ҳатто айрим минтақаларда, айниқса Осиё, Тинч океани ҳамда Европада нарх рекорд даражага чиқмоқда. Масалан, Европада минг куб метр газ учун нарх қарийб 220 долларга чиқди. Қолаверса, 2020 йил якунида газ истеъмолининг Европа мамлакатларида, жумладан Туркияда ҳам ошганини кузатдик «, – деди Новак РБК телеканалига берган интервьюсида.
Шунингдек вазирнинг қўшимча қилишича, 2020 йилда пандемия туфайли газга бўлган талаб дунё бўйича ўртача 3 фоизга пасайган.
ЎзА