2020 йилда жами 27 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилиб, лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, 3 нафар судья бошқа ишга ўтганлиги (улар орасида республика раҳбарлик идораларида масъул вазифага тайинлангани ҳам бор)  сабаб ваколати муддатидан аввал тугатилган.

Cудьялик қасамёди ва одоб-ахлоқ қоидаларини ҳамда одил судловни амалга оширишда қонун талабларини қўпол равишда бузган 12 нафари эса сўзсиз тизимдан четлатилди (улардан бири жиноий жавобгарликка тортилган). Шунингдек, ўз хоҳишига кўра ариза берган 5 нафар судья  ҳам эндиликда тизимда эмас.

Лавозимидан озод этилганларнинг қарийиб тўртдан бирини вафоти  муносабати билан ваколати муддатидан илгари тугатилган судьялар  ташкил этади. Яъниким, коронавирус оқибатида судьялар корпусининг 7 нафар вакилини ҳаётдан барвақт олиб кетган.

                                                                            ЎзА