Покистон Ислом Республикаси «National Herald Tribune» газетасининг 2020 йил 25 декабрь кунги сонида Покистоннинг Панжаб университети ҳамда Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларга бағишланган мақола чоп қилинди.

Мақолада Покистон Глобал ва стратегик тадқиқотлар маркази раҳбари Холид Акром ва Панжоб университети вице-канцлери, профессор Муҳаммад Салим Мажар билан элчи Ойбек Усмонов ҳамда институт ректори Байрамбай Отемуратов, илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Полатбек Калхановларнинг онлайн форматда ўтказган музокаралар ҳақида сўз борган.

Мақолада таъкидланишича, Панжоб университети билан Нукус давлат педагогика институти ўртасида талабалар, докторантлар ва профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро алмашинув дастурлари йўлга қўйилади, 6 ойдан 1 йилгача бепул ва барча харажатлари қопланадиган ўқув сафарлари ташкил қилинади.

Е.Қаноатов, ЎзА