2020 йилнинг сўнгги кунида Туркия президенти халққа мурожаат этиб, вазиятни ўзгартиришга ваъда берди. Бу ҳақда мамлакат расмийлари хабар қилган.
“Биз иқтисодиётимизни мустаҳкамлайдиган ва мамлакатда демократия, ҳуқуқ ва эркинлик даражасини кўтарадиган ислоҳотларни тайёрлаяпмиз”, деди, жумладан, Ражаб Тоййиб Эрдўған президент веб-сайтида эълон қилинган нутқида.
Давлат раҳбари сўзларига кўра, сўнгги тузатишлар киритилаётган кенг қамровли ислоҳот дастурини янги йилда Туркия халқига жиддий илдамланиш гарови сифатида тақдим этиш кўзда тутилган.
Умуман, кейинги ҳафталарда Европа санкциялари ва 2021 йил ёзда муддатидан олдин сайловлар ўтказилиши ҳақидаги тахминлар асносида Эрдўған ислоҳотлар ҳақида биринчи марта гапираётгани йўқ. “Туркия ўзини Европада кўрган. Биз келажагимизни Европа билан биргаликда қурмоқчимиз” таъкидлади, мамлакат президенти.