Истеъдодли драматург, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Шароф Бошбеков 1951 йил 4 январда Самарқандда туғилган.

Шароф Бошбеков дастлаб ҳикоя жанрида ўз истеъдодини синаб кўрган. У дастлаб “Г” варианти”, “Ғурур”, “Жумбоқ” каби ҳикояларни, шундан сўнг ранг-баранг мавзудаги саҳна асарларини яратди. Шароф Бошбековнинг “Тушов узган тулпорлар”, “Эшик қоққан ким?”, “Қасосли дунё” қисқа метражли фильм сценарийлари, “Тақдир эшиги” драмаси, “Темир хотин” пьесаси адибга катта шуҳрат келтирди.

Шунингдек, у “Шариф ва Маъруф”, “Юзсиз”, “Тилла бола” каби фильмларнинг сценарийларини ёзишда ҳам иштирок этди. “Масхарабоз”, “Фарҳод ва Ширин” фильмларининг сценарийсини ёзиш баробарида режиссёр сифатида ҳам ижод қилди. “Чархпалак” номли 60 қисмли видеофильмни ҳам яратди.

* * *

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Телеграм: @UzA_pochta@Ikrom_Avvalboyev  

E-mail: pochta@uza.uzuzauz@yandex.ru

Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

 

Сайтимизни кузатиб боринг!