Бир гуруҳ қадимшунос олимлар Туркия ғарбидаги Урла-Чашма ярим оролида бундан икки ярим минг йил аввал барпо этилгани тахмин қилинаётган Афродита ибодатхонасини аниқлашга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда “Daily Sabah” ёзган.
Измирдаги Урла, Чашма, Сефериҳисор туманлари ҳудуди тадқиқ қилингандан кейин бир замонлар инсонлар яшаган 35 та қўналға аниқланди. Уларнинг 16 таси неолит даврига тегишлилиги маълум, яна биттаси тарихи эрамиздан аввалги VI асрга бориб тақаладиган Афродита харобалари экан.
Қазишма ишларига раҳбарлик қилган Мимар Синан номидаги санъат университети мутахассисси Элиф Копарал таъкидлашича, қадимги Юнонистонда севги, гўзаллик ва эҳтирос худоси жуда машҳур бўлган.
Элиф хоним изланиш давомида олимлар маҳаллий аҳоли билан яқин ҳамкорлик қилганини ҳам эътироф этган. Оддий одамлар қимматли топилмаларни контрабандачилар ва ноқонуний хазина қидирувчалардан ҳимоя қилишда олимларга яқиндан ёрдам беришган.