Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатда «сиёсий беқарорлик» ҳолати вужудга келган тақдирда Олий Радани тарқатиб юборишга тайёрлигини баён қилди.
У “ICTV” эфирида шундай фикрни билдирди.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда мамлакатда коронавирус ва иқтисодиёт таназзул кабилар билан боғлиқ қатор беқарор вазиятлар мавжуд. У мамлакат парламенти давлатга ишлаши лозимлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Зеленский Олий Радага Конституциявий суд судьялари ваколатини бекор қилиш таклифи баён этилган қонун лойиҳасини киритганди.

 

ЎзА