150 нафар ватандошимиз Россиядан олиб келинади

Россия Федерациясидан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган ҳамюртларимизни олиб келиш мақсадида Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Uzautotrans service” корхонаси томонидан 3 та автобус Екатеринбург шаҳрига жўнаб кетди.
Бу ҳақда ЎзАга Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.
Режага мувофиқ автобуслар бугун кечга белгиланган манзилга етиб боради. Ташкил этилган махсус автобус қатнови орқали Екатеринбург, Челябинск, Тюмень шаҳарларидан жами 150 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинади.
Ушбу махсус автобус қатновлари барча санитария қоидалари ва Қозоғистон ҳамда Россия Федерацияси томонидан қўйилган талабларга қатъий амал қилган ҳолда бажарилмоқда.
ЎзА