Терма жамоамиз ФИФА рейтингида юқорилади

ФИФА терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. 
 
Унга кўра, Бельгия терма жамоаси 1765 очко жамғарган ҳолда карвонбошилик қилаётган бўлса, Франция ва Бразилия термалари иккинчи ҳамда учинчи ўринда бормоқда.
Мазкур жадвалда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўтган ойга нисбатан бир поғона юқорилади. Вадим Абрамов шогирдлари сентябрь ойида 85-ўринда қайд этилган эди. Бу ойда эса термамиз 1292 очко билан 84-поғонадан жой олди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё рейтингида 12-жамоа бўлиб турибди. Жаҳон рейтингида 27-ўринда қайд этилган Япония қитъамиз терма жамоалари орасида пешқадамлик қилмоқда.

 

ЎзА