Олис Мўйноқ туманида ҳам «Истеъмолчилар уйи» қурилади

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Ж.Саримсоқов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ тумани ҳокими Е.Эденбаев ўртасида амалий учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Мўйноқ туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги «Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, туманда қурилиши режалаштирилаётган «Истеъмолчилар уйи» маъмурий комплексининг лойиҳаси юзасидан фикр алмашилди.
Мазкур «Истеъмолчилар уйи» маъмурий комплексида «Истеъмолчи кутубхонаси» ва «Истеъмолчи қабулхонаси» иш юритиши билан бир вақтда ёш йигит-қизларга миллий ҳунармандчиликни ўргатувчи «Ҳунарманд ёшлар» ўқув маркази ҳам фаолият кўрсатади.

 

ЎзА