Бу ҳақда Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ЎзА мухбирига маълум қилди.
Тадбирда туман ҳокими А.Сапарбаев, клиника таъсисчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тиббиёт ходими З.Максудова, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири И.Абдураҳмонов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари Ж.Казбеков, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири О.Ҳамроев сўзга чиқиб, аҳолини янги клиниканинг очилиши билан қутлади.
Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида ўтказилган мажлис баёнига асосан 2019 йилда Беруний туманида лойиҳа қиймати 11 миллиард сўм бўлган хусусий офтальмология ва диагностика маркази ташкил этиш белгиланган эди. Юртимизда хусусий тиббиёт ривожи учун кенг имкониятлар яратилди.
Клиникада телемедицина маркази ҳам ташкил қилинган бўлиб, эндиликда бевосита чет элларнинг малакали шифокорлари билан ҳамкорликда тажриба алмашиш имконияти яратилди.
Таъкидлаш жоизки, Президентимизнинг ташаббуси билан мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, аввало, инсон манфаатларини таъминлаш, фуқаролар саломатлигини мустаҳкамлашга, уларнинг ҳаётдан, бугунги давр ислоҳотларидан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда.
Тадбир иштирокчилари янги клиникада яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.