Маънавий тадбирлар самарадорлиги янада ошади

Нукусда Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бӯлими томонидан жорий йил 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бӯлими раҳбари Қ.Юсупов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси П.Дабилов ва бошқалар таъкидлаганидек, жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида карантин талабларига амал қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан «Сен қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар, пандемия муносабати билан ZOOM дастури орқали онлайн тарзда бир қатор видеоконференция ва анжуманлар ташкил этилди.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 260-бандидаги Оролбўйи ҳудудида яшовчи миллат ва элатларнинг маънавий-маърифий алоқаларини ривожлантириш, ёшлар орасида миллий урф-одатлар, тарихий ва маданий меросни асраб-авайлашни тарғиб этиш мақсадида “Маънавият инсоннинг улғайиш ва куч-қудрат манбаидир” мавзусидаги маънавий-маърифий видеоконференция, Нукус шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги «Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Бахтли бўлишнинг ўн шарти”, “Интернет ва ижтимоий тармоқларда хабар тарқатиш ва фойдаланиш маданияти” мавзусида ўтказилган онлайн анжуман ва ўқув семинари шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, Нукус шаҳри ҳамда барча туманларда 1-октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” арафасида #ustozingdan_xabar_ol” челленж остида давра суҳбатлари ташкил этилиб, ижтимоий тармоқларда #хайрли ишларни ўзига хос челленжга айлантирайлик!”, #таъзим Сизга муқаддас устоз! мавзуларида ӱқувчиларнинг видео роликлари кенг ёритиб борилди. Айни кунда Ўзбекистон Республикаси «Давлат тили тӯғрисида” ги қонун қабул килинганлигининг 31 йиллигига бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда.

photo_2020-10-17_17-05-02.jpg

Бундан сӯнг, бӯлимнинг бош мутахассиси П.Жумамуратовнинг Нукус шаҳри, Шуманай ва Нукус туманларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан ахбороти тингланди. Нукус шаҳри ва мазкур туманларда ушбу йӯналишда бир қанча ишлар олиб борилганлиги, шунинг билан бирга, айрим камчиликларга йўл қўйилаётганлиги қайд этилди.

Жумладан, Нукус шаҳридаги 135 та идора, корхона, ташкилот, тижорат банки ва маҳалла кўздан кечирилганда, шундан 29 та корхона ва ташкилотда маънавият ва маърифат бурчаги, 95 та корхона ва ташкилотда маънавият ва маърифат хонаси ташкил этилмагани маълум бўлди. Бундай камчиликлар Шуманай ва Нукус туманларида ҳам борлиги кўрсатиб ўтилди. Мазкур камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар билдирилди.

Тадбирда жойларда “Давлат тили тӯғрисида” ги қонуннинг бажарилиши, “Маърифат” жамияти томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни аҳолига етказиш бўйича тарғибот ишлари, “Маънавият тарғиботчиси” таълим муассасасининг фаолияти муҳокама этилди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бӯлими, Нукус шаҳри ҳамда туманлар бӯлинмалари томонидан жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, соҳани янада ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар билан бирга, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан фикр ва тавсиялар билдирилди.

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА