Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарадиган завод ишга тушади

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой Биологик хавфсизлик муаммолари илмий текшириш институти қошида вакцина ишлаб чиқаришга мўлжалланган биофармацевтика заводи қурилиши шу йил декабрь ойида ниҳоясига етишига умид билдирди. Бу ҳақда “zakon.kz” портали ёзган.

2020 йилнинг июнь ойида бошланган мазкур корхонани бунёд этиш ишлари жадал суръатда давом этяпти. Умид қиламизки, объект белгиланган муддатда топширилади, – деди Цой.Вазир аниқлик киритишича, ушбу завод Жамбул вилояти Кордой туманидаги Гвардейск шаҳрида қад ростламоқда.

 

ЎзА