Қорақалпоқ ёш томошабинлар театрининг 42-мавсуми очилди

Нукус шаҳридаги Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри ўзининг 42-мавсумини П.Айтмуратовнинг “Устоз тақдири” спектакли билан очди.
Янги мавсумнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари Ж.Абдужамилов театр фаолияти, бу ерда олиб борилаётган ижодий ишларни юксак баҳолаб, театр жамоасига келгуси ишларида муваффақиятлар тилади.
Томошабинларга тақдим этилган “Устоз тақдири” спектаклида устозларни улуғлаш, уларга ҳурмат кўрсатиш ҳамда бугунги кунда долзарб муаммо бўлиб турган коронавирус пандемияси хусусида баён этилган. Воқеалар ривожида муаллим бўлишни орзу қилган Жолдаснинг бу касбни эгаллашга қадар бошидан ўтказган қийинчиликлари, орзуидаги муаллимлик мартабасига эришуви, мактабда учраган муаммоли вазиятлари театр актёрлари томонидан маҳоратли талқин этилган. Шунингдек, пандемия даврида халқни бу иллатдан асрашга бел боғлаган касб эгаларининг қаҳрамонликлари ҳам спектаклда ўз аксини топган.
Спектакль сўнгида коронавирус туфайли оламдан ўтган эл ардоғидаги инсонлар хотирланди.
photo_2020-10-15_17-34-01.jpg

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат), ЎзА