Қорақалпоғистонда биринчи бўлиб Тахиатош тумани пахта режасини бажарди

Қорақалпоғистонда биринчи бўлиб Тахиатош тумани давлатга пахта топшириш режасини бажарди, деб хабар бермоқда туман ҳокимлиги матбуот хизмати.
Туманда жорий йилда шартнома бўйича белгиланган жами 5 минг 600 тонна пахта режаси ортиғи билан бажарилган.
Ҳозирги кунда 5 минг 800 тоннадан ортиқ пахта хомашёси терилиб, кластер корхонага топширилган.
Туманда 56та фермер хўжалиги «Тахиатош тех кластер» корхонаси билан шартнома тузган.
Пахта йиғим-теримига 3 минг 700 дан ортиқ теримчи ихтиёрий равишда пахта теришга қатнашмоқда.

 

Е.Қаноатов, ЎзА