Нукусда 35 метр баландликкача отиладиган мусиқий фаввора қурилади

Нукус шаҳрини кесиб ўтувчи «Дўстлик» канали бўйида мусиқа билан ҳаракатланадиган фаввора қуриш режалаштирилган. 
Мазкур фаввора 35 метр баландликкача отилади.
Нукус шаҳри ҳокимлигининг маълум қилишича, канал бўйига карусель ҳам қурилади. «Дўстлик» канали шаҳар аҳолисининг сайр қилиш ва дам олиш масканига айланади.
Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбарининг яқинда Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида «Тошкентда нима янгилик бўлса, Нукусга келиши керак» деган топшириғидан кейин Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Нукус шаҳрига келган эди ва шу лойиҳалар тўғрисида маҳаллий ҳокимият билан фикр алмашиб, бошқа лойиҳалар билан ҳам танишган эди.

 

Е.Қаноатов, ЎзА