ЎзА ходимларига «Меҳр-саховат» кўкрак нишони топширилди

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 26 майда «Меҳр-саховат» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинган эди.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги раҳбарияти томонидан «Меҳр-саховат» кўкрак нишонига сазовор бўлган бир гуруҳ ходимларга мукофотлар топширилди.
DSC_9950.JPG
DSC_9973.JPG
Нафақат мамлакатимиз, балки дунё миқёсида ҳам нисбатан серталафот кечаётган жорий йилда халқимиз кўплаб оғир синовларни бошидан ўтказмоқда. Айниқса, жаҳон миқёсида кенг тарқалиб, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси, Сардоба ва Бухорода рўй берган офатлар, улар оқибатида келиб чиққан иқтисодий, ижтимоий ва бошқа қийинчиликлар матонатли халқимизни яна бир бор имтиҳондан ўтказди, унинг иродасини тоблади.
DSC_0013.JPG
Мамлакатимиздаги бирдамлик ва, энг асосийси, давлат томонидан оқилона сиёсатнинг тўғри юритилгани бутун жамиятнинг мураккаб жараёнлардан кам талафот билан ўтиб олишига, халқимиз турмуш даражасининг барқарорлиги сақланишига замин яратмоқда.
DSC_0019.JPG
Кенг кўламда амалга оширилаётган тегишли чора-тадбирларнинг самарали рўёбга чиқарилишида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги жамоасининг ҳам ҳиссаси бор. Жумладан, агентлик томонидан ташкил этилган акция доирасида Сардобадаги офатдан жабр кўрганларга 100 миллион сўмдан зиёд миқдордаги пул ва биринчи истеъмол маҳсулотлари, кийим-кечаклар етказиб берилди.
IMG_0244.JPG
Албатта, бундай фаолият Давлатимиз раҳбари ва халқимизнинг эътиборидан четда қолаётгани йўқ. «Меҳр-саховат» кўкрак нишонига 10 нафар ходимнинг сазовор бўлгани бунинг яна бир исботидир.

 

ЎзА