Полша президенти ишчи ташриф билан Украинага келди

Полша президенти Анжей Дуда ишчи ташриф билан Украинага келди.
Полша президенти маъмуриятининг раҳбари Кшиштоф Щерскининг Twitter орқали берган маълумотига қараганда, «Полша президентининг Украинага ташрифи доирасидаги тадбирлар бошланган».
Аввалроқ, Украина президенти матбуот хизмати президент Владимир Зеленсикий бугун, 12 октябрда Полша Президенти Анжей Дуда билан учрашиши ҳақида маълумот тарқатганди.

 

ЎзА