Шавкат Мирзиёев Нарендра Моди​ни табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модига унинг 70 ёшлик таваллуд айёми муносабати билан самимий қутловларини йўллади.

Давлатимиз раҳбари ўз мактубида Ҳиндистон Бош вазирига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва масъулиятли давлат лавозимидаги фаолиятида янги муваффақиятлар, дўст Ҳиндистон халқига эса тинчлик-омонлик ва бардавом тараққиёт тилади.

 

ЎзА