20 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайлови бўлиб ўтади

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг хабар беришича, ҳудудий сайлов комиссияларидан бўшаб қолган ўринларга сайловларни ўтказиш масалалари юзасидан бир қатор мурожаатлар келиб тушган.
Бугунги кун холатига кўра маҳаллий Кенгашларда жами 143 нафар, шундан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари бўйича 26 нафар, туман ва шаҳар Кенгашлари бўйича 117 нафар депутатлик ўринлари турли сабабларга кўра бўшаган.
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 24-моддаларига ва Сайлов кодексининг 19, 93-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорга мувофиқ, жорий йилнинг 20 сентябрь куни 25 номзод Жўқорғи Кенгесда бўш қолган 5та депутатлик ўрни учун кураш олиб боради.
COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловларни ўтказишда сайловчилар ва сайлов ташкилотчилари касаллик юқтириб олишининг олдини олиш мақсадида сайлов тадбирларини санитария-эпидемиологик ва тиббий нуқтаи назардан хавфсизлик талабларига тўла амал қилган ҳолда ўтказиш лозим.
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесида бўш қолган депутатлик ўринлари учун эълон қилинган номзодлар рўйхати қуидагича:
 
1. Нукус шаҳри бўйича (4-сонли «Е. Алакўз» сайлов округи) номзодлар:
Абдикаликов Икрам Ережепбаевич — 1987 йили туғилган, ЎзЛиДеП аъзоси, Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари;
 
Айимбетова Гулхатша Аймановна — 1961 йили туғилган, «Адолат» СДП аъзоси, «Айқулаш» қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли вокал артисти;
 
Жаримбетов Искендер Утегенович — 1984 йили туғилган, ЎзМТДП аъзоси, «Миллий тикланиш» демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши бош мутахассиси;
 
Жуманиязов Улугбек Искандерович — 1980 йили туғилган, ЎзЭкоПартия аъзоси, гимнастика спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори;
 
Қусбатиров Хамит Нурашович — 1977 йили туғилган, ЎзХДП аъзоси, Нукус шаҳри «Ўрнек» МФЙ раиси.
2. Элликқалъа тумани бўйича (20-сонли «Сарабий» сайлов округи) номзодлар:
Нурумбетов Улуғбек Каримбердиевич — 1965 йили туғилган, ЎзХДП аъзоси, Элликқалъа тумани «Чайка альтернативлик машина трактор парки» МЧЖ директори;
 
Отемуратов Баирамбай Пердебаевич — 1977 йили туғилган, ЎзЛиДеП аъзоси, Нукус давлат педагогика институти ректори;
 
Садуллаев Дилшодбек Бахромович — 1990 йили туғилган, ЎзМТДП аъзоси, Элликқалъа тумани Ахборот-кутубхона маркази директори;
 
Сапарбаев Илхам Махсатбаевич — 1988 йили туғилган, «Адолат» СДП аъзоси, НДПИ Элликқалъа педагогика факультети декани ўринбосари;
 
Юлдашев Бахрам Абдуллаевич — 1970 йили туғилган, ЎзЭкоПартия аъзоси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Элликқалъа тумани бўлим бошлиғи.
3. Беруний тумани бўйича (25-сонли «Навбаҳор» сайлов округи) номзодлар:
Абдуллаев Сардорбек Жуманазарович — 1983 йили туғилган, «Адолат» СДП аъзоси, партиянинг Беруний тумани кенгаши раиси;
 
Артиқов Қаҳрамон Сапарбаевич — 1980 йили туғилган, ЎзЛиДеП аъзоси, Беруний тумани «Тўқимачи» МФЙ раиси;
 
Ерниязов Какимбек Ақилбекович — 1992 йили туғилган, ЎзЭкоПартия аъзоси, Республика маънавият-марифат маркази Беруний тумани бўлими бош мутахасисси;
 
Ешимбетов Акбар Азаматович — 1986 йили туғилган, ЎзМТДП аъзоси, «Миллий тикланиш» демократик партияси Беруний тумани кенгаши раиси;
 
Реимбаев Адилбек Рузимухаммадович — 1977 йили туғилган, ЎзХДП аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали бошлиғи ўринбосари.
4. Қўнғирот тумани бўйича (49-сонли «Қўнғирот» сайлов округи) номзодлар:
Айтжанов Пахратдин Юлдашевич — 1967 йили туғилган, ЎзМТДП аъзоси, «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ капитал қурилиш бўлими бошлиғи;
 
Бегдуллаев Ахмет Кобейсинович — 1972 йили туғилган, ЎзЭкоПартия аъзоси, «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ ишлаб чиқариш ва техника бўлими бошлиғи;
 
Кумекова Асима Жумабаевна — 1973 йили туғилган, «Адолат» СДП аъзоси, Қўнғирот тумани 2-сонли мактабгача таьлим ташкилоти мудираси;
 
Отемуратов Азат Киличбаевич — 1978 йили туғилган, ЎзХДП аъзоси, Қўнғирот тумани 10-сонли мактаб директори ўринбосари;
 
Толибаев Бахрам Тенгелбаевич — 1980 йили туғилган, ЎзЛиДеП аъзози, Қўнғирот тумани ирригация бўлими раҳбари.
5. Қораўзак тумани бўйича (63-сонли «Қоракўл» сайлов округи) номзодлар:
Камалов Мурат Қаллибекович — 1955 йили туғилган, ЎзЭкоПартия аъзоси, Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази директори;
 
Куатбаев Қуанишбай Куатбаевич — 1989 йили туғилган, ЎзЛиДеП аъзоси, Халқ банки Қораўзак тумани филиали бошқарувчиси;
 
Оразалиев Мирзали Даўлеталиевич — 1986 йили туғилган, ЎзХДП аъзоси, Ўзбекистон илм-фан ва маданият ходимлари касаба уюшмалари Қораўзак тумани кенгаши раиси;
 
Разбеков Куанишбай Бисенбаевич — 1984 йили туғилган, ЎзМТДП аъзоси, Қораўзак тумани ХТБ бошлиғи ўринбосари;
 
Темирханов Жеткербай Аманбаевич — 1985 йили туғилган, «Адолат» СДП аъзоси, Қораўзак тумани 22-сонли мактаб директори.

 

ЎзА