The New York Times газетасининг бугунги сони: ўзбекистонлик абитуриентлар биринчи саҳифа қаҳрамонлари

АҚШнинг The New York Times газетасининг бугунги сонида Reuters агентлигига тегишли Ўзбекистонда бошланган тест синовларига оид мақола эълон қилинди.
«Ўн минглаб ёшлар чоршанба куни университетларга кириш имтиҳонларини коронавирус пандемияси сабабли очиқ ҳавода топшириш учун бутун Ўзбекистон бўйлаб спорт ареналарига йўл олишди» дейилади мақолада.
Унда 1,4 миллиондан ортиқ абитуриентлар стадионлар, уларнинг югуриш йўлакларидаги столларда синовларни топшираётгани таъкидланган.
«Чоршанба куни эрталаб Тошкентдаги стадионлардан биридаги тест топшириш жараёнида юзлаб йигит-қизлар ниқоб кийиб қатнашдилар. Сояда ўтирганлар учун об-ҳаво қулай эди, бошқа синовчилар ўзларини тўғридан-тўғри қуёш нурларидан ҳимоя қилиш учун кийим ва қоғозлардан фойдаланишди» деб ёзади нашр.

 

ЎзА