Рамзан Қодировнинг қизи ​Чеченистон республикаси маданият вазирининг ўринбосари этиб тайинланди​

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг катта қизи 21 ёшли Айшат Чеченистон республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. 
Бу ҳақда Қодировнинг ўзи телеграмм тармоғида маълум қилди.
«У ёш бўлишига қарамай ўта мураккаб ва кенг қамровли, жумладан маданият соҳасидаги лойиҳаларга раҳбарлик қилишда катта тажрибага эга», дея ёзди Чеченистон раҳбари.
2020 йил мартида Қодировнинг қизи «Чечен Республикасида хизматлари учун» медали билан тақдирланганди.

 

ЎзА