Қозоғистон президенти янги давлат органини тузиш таклифини билдирди

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев янги давлат органи —Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлигини тузиш таклифини илгари сурди.
Парламентда бугун — 1 сентябрь куни қилган мурожаатида Тоқаев бу орган бевосита президентга бўйсунишини айтди.
Унинг ибораси билан айтганда, муассаса ислоҳотлар бўйича олий президент кенгаши бўлади.
Тоқевнинг фикрича, мазкур агентлик таркибига айни дамда Миллий иқтисод вазирлиги таркибидаги Статистика қўмитаси ҳам киради.

 

ЎзА