Кардиолог коронавирусдан тузалиб чиққанларга қандай витаминлар зарурлигини маълум қилди

Россиялик кардиолог олим Татяна Рибка «Российской газета»га интервью бериб, COVID-19 инфекциясига чалиниб тузалиб чиққанларга қуйидаги тавсияларни берди.
«Ҳозир даволаниш жадвали ишлаб чиқилган, аксарият ҳолатларда уйда ҳам яккаланиш тартибига амал қилган ҳолда даволанса бўлади. Биз бу борада юзлаб мисолларни кўрдик. Агар бемор ковиддан қоидасига амал қилиб даволанса, салбий оқибатлар жуда кам бўлади», — деди Рибка.
Бундан ташқари, агар беморларда COVID-19 дан тузалиб чиққандан кейин ҳам лоҳаслик кузатилса, врач уларга Д витамини ва B витаминлар гуруҳини қабул қилишни тавсия қилди. Шунингдек, ушбу муолажалардан ташқари, меҳнат ва ҳордиқ чиқариш режимига амал қилиш ҳамда кўп сайрга чиқиш ҳам жуда фойдали бўлиши айтилди.

 

ЎзА