Журналистларга ҳеч қандай босим ёки тазйиқ ўтказилмагани маълум қилинди

Хабарингиз бор, сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар ва сайтларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи кенеси раиси М. Ерниязовнинг соғлиғи билан боғлиқ асоссиз хабарлар тарқалди.

Нохолис ахборот тарқатган манбани аниқлаш мақсадида прокуратура органлари томонидан амалга оширилган ўрганиш ишлари эса кенг муҳокама қилинмоқда.

Хабарлар ким томонидан тарқатилганини аниқлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ҳамда Ички ишлар вазирлиги масъул шахслари томонидан “Makan.uz”, «kruz.uz», «kar24.uz» сайти муҳаррирлари билан профилактик суҳбат ўтказилган.

Бош прокуратурадан маълум қилишларича, профилактик суҳбат чоғида прокурор ёки ички ишлар ходимлари томонидан журналистларга ҳеч қандай босим ёки тазйиқ ўтказилмаган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

ЎзА