Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ф а р м о н и

 

Юртимизда таълим соҳасини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, ўқув-тарбия жараёнига илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларни кенг
жорий этиш, илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ қилиш, чуқур билим
ва касб-ҳунарга эга, мустақил фикрлайдиган, иқтидорли, соғлом авлодни
вояга етказиш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси, ёшларимизни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги улкан хизматлари учун қуйидагилар мукофотлансин:

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Баубекова Калжамал Бегдуллаевна  –   Меҳнат фахрийси

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Ким Идея Алексеевна – Нукус шаҳридаги «Имкон» реабилитация маркази услубчиси

Раманова Гулпаршын Жолдасбаевна – Чимбой туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг кимё ва биология фанлари ўқитувчиси

«Дўстлик» ордени билан

Чашемов Мансурбек Халбаевич – Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг оғир атлетика бўйича мураббийи

«Шуҳрат» медали билан

Арзимбетова Бибисара Атамуратовна – Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази катта ўқитувчиси

Ешимбетова Камила Шамильевна – Нукус шаҳридаги 46-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси

Ешмуратов Расул Махсудович – Тахтакўпир туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси

Юсупова Гулистан Жамалатдиновна –  Қораўзак туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси

Юсупова Муяссар Халлиевна – Беруний туманидаги 36-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2019 йил 27 сентябрь