Самимий қутловлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда. Уларда давлатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлик, омонлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, тараққиёт ҳамда фаровонлик тилаклари билдирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари!

Мустақиллик куни муносабати билан Ўзбекистон халқига энг самимий табрикларимни билдириш менга катта мамнуният бағишлайди.

Биз халқаро ҳамкорлик ҳар қачонгидан-да зарур бўлган мураккаб даврда яшамоқдамиз. Биз, халқлар, тинчлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўлида виждонан бирлашсак, бундан бутун дунё ютади.

Ушбу байрам арафасида мамлакатингиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотини мустаҳкамлашга кўмаклашиш ҳамда барча учун ёрқин келажакка эришиш борасидаги умумий саъй-ҳаракатларимизни илгари суришда фаол иштирок этади, деган умиддаман.

Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак эҳтиромимни қабул қилгайсиз.

Антониу ГУТЕРРИШ,

БМТ Бош котиби

* * *

Шунингдек, қуйидагилар ўз қутловларини йўллаган:

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин

Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп

Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди

Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон

Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко

Украина Президенти Владимир Зеленский

Молдова Республикаси Президенти Игорь Додон

Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироличаси Елизавета Иккинчи

Германия Федератив Республикаси Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер

Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон

Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла

Испания Қироли Филипп VI

Бельгияликлар Қироли Филипп

Австрия Республикаси Федерал ПрезидентиАлександр Ван дер Беллен

Болгария Республикаси Президенти Румен Радев

Венгрия Президенти Янош Адер

Португалия Республикаси Президенти Марсело Ребело де Соуза

Руминия Президенти Клаус Вернер Йоханнис

Словакия Республикаси Президенти Зузана Чапутова

Чехия Республикаси Президенти Милош Земан

Швейцария Конфедерацияси Президенти Ули Маурер

Япония Императори Нарухито

Сингапур Республикаси Президенти Халима Якуб

Индонезия Республикаси Президенти Жоко Видодо

Малайзия Подшоҳи Ал Султон АбдуллоҳII Риаятуддин ал-Мустафо Биллоҳ Шоҳ

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд

Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги ПодшоҳиАбдулла Иккинчи

Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковинд

Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон

Покистон Ислом Республикаси Президенти Ориф Алвий

Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон

Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти шайхХалифа бин Зоид Ол Наҳаён

Жазоир Халқ Демократик Республикаси муваққат Президенти Абдулқодир ибн Салоҳ

Бангладеш Халқ Республикаси Президенти Абдул Ҳамид

Бангладеш Халқ Республикаси Бош вазириШайх Ҳасина

Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос

Афғонистон Ислом Республикаси Бош вазириАбдулла Абдулла

Саудия Арабистони Подшоҳлиги валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, мудофаа вазири Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум

Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Бош қўмондони ўринбосари, Абу-Даби Амирлиги валиаҳди Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён

Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Сайф бин Зоид Ол Наҳаён

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори Цюй Дунъюй

Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Кунио Микурия

Ислом ҳамкорлиги ташкилоти бош котиби Юсуф ал-Усаймин

Рим-католик черкови раҳбари Папа Франциск

Қутловлар келиши давом этмоқда.

 

ЎзА