Билим-илм, орзу ва катта мақсадлар билан бошланган ўқув йили

Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида жойлашган мактабларда 2 сентябрь – Билимлар куни муносабати билан байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Шу сана муносабати билан Нукус шаҳридаги 34-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам тантанали кеча ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев иштирок этиб, ҳурматли Президентимизнинг мактаб ўқувчилари ва устоз-мураббийларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
Шу билан бирга, мамлакатимизда сўнгги йилларда барча соҳалар қатори таълим соҳасида ҳам олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшларнинг чуқур билим олиши учун яратилаётган имкониятлар ҳақида кенг эътироф этилди.
Шундан сўнг республикамиз раҳбари мактабда таълим бераётган ўқитувчилар билан яқиндан мулоқот қилиб, уларга қилаётган фидокорона хизматлари учун ўз миннатдорчилигини билдирди ва юртимиз ёшлари орасидан юқори натижаларга эришадиган ёшлар яна кўплаб етишиб чиқишини алоҳида тилга олди.
Тадбир давомида 1-синфга қадам қўяётган ўқувчиларга «Президент совғалари» топширилди.

Ўтказилган тадбирда янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан «Дастлабки қўнғироқ» чалиниб, мактабда дарслар бошланиб кетди.
Маълумот учун айтадиган бўлсак, жорий ўқув йилида Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган 735 мактабнинг 1-синфига 38915 бола ўқишга бориб, уларга Президент совғалари топширилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги