Ўзбекистон Биринчи хоними ШҲТ саммити доирасидаги маданий тадбирларда иштирок этди

69

Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Қирғиз Республикаси, Озарбайжон Республикаси, Туркия Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси Биринчи хонимлари билан биргаликда Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида ташкил этилган маданий тадбирларда иштирок этди.

Биринчи хонимлар қирғиз халқ амалий безак санъати усталарининг ижодий ишлари намойиш этилган кўргазма билан танишдилар.

IMG_5593
IMG_5590

“Салбуурун” миллий федерацияси вакиллари меҳмонларга қирғиз тайганлари ва қўлга ўргатилган бургутларни намойиш этиб, қадимий овчилик анъаналари ҳақида маълумот беришди.

IMG_5589
IMG_5592

Дастур якунида “Энесай” қабуллар уйида олий мартабали меҳмонлар эътиборига Қирғизистон болалар мусиқа ва рақс жамоаларининг концерти тақдим этилди.

ЎзА