Қорақалпоғистонлик футболчиларга байрам совғаси

74

Мустақиллик байрами арафасида муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимиз бўйича йирик объектлар, шу жумладан, Қорақалпоғистонда ҳам 12 йирик объект қаторида Турон футбол стадиони ишга туширилди.

Стадион жами 117 млрд. сўм маблағ ҳисобидан реконструкция қилиниб, бугунги кунда замонавий қиёфа касб этди.  Стадионни замонавий талаблар асосида қайта қуриш ва ободонлаштириш ишлари жадал суръатларда амалга оширилди.

Реконструкция ишлари доирасида асосий футбол майдонига қўшимча 2 та футбол майдончаси, футболчилар учун ётоқхона, ўқув хоналари, ошхона, кутубхона, фитнес ва спорт заллари, аҳолига хизмат кўрсатиш жойлари, автотураргоҳ барпо этилди. Бунинг натижасида стадион футболга ихтисослашган спорт мажмуасига айлантирилди.

Шунингдек, футбол ўйинларини замонавий талаблар асосида ўтказиш мақсадида VAR – ҳакамлар қарорларини видеоёзув орқали қайта кўриб чиқиш тизими ўрнатилди.

Мазкур йирик лойиҳа ҳудудда спортни ривожлантириш, мухлислар учун қулай ва хавфсиз шароитлар яратишга хизмат қилади.

Меҳмонлар стадионда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги

Манба: Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ахборот хизмати