Ўз соҳасининг фидойилари тақдирланди

Жорий йил 26 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармони билан мамлакатимиз тараққиёти, мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш йўлида, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида ислоҳотларнинг самарасини таъминлашда жонбозлик кўрсатиб келаётган, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, юртимизда тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ ватандошларимизни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни энг улуғ ва энг азиз байрам муносабати билан табриклади.
Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони асосида мукофотланган ватандошларимизга «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони топширилди.

Мукофотланганлар номидан сўзга чиққанлар, меҳнатларини юксак баҳолагани учун Президентимизга, республикамиз раҳбариятига миннатдорлик билдирди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги