Байрамга муносиб совға: Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларига янги уйлар калитлари топширилди
51

Мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Миллий Гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳарбий хизматчиларига янги уйлар топшириш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу маросимда 20 нафар Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари учун қуриб битказилган янги хонадон калитлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси ва Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи ҳамда ҳамкорликдаги ташкилот ва вазирликлар раҳбарлари иштирокида тантанали равишда топширилди.

Ҳарбий хизматчилар ўзларига яратиб берилган бундай имкониятлар ва ижтимоий ҳимоя учун юртбошимиз ва Миллий гвардия қўмондонлигига ўз миннатдорчиликларини билдириб ўтдилар.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги